Мавсум якунига етиб, футболчиларга таътил бериладиган вақт ҳам етиб келди.
Жамоамизнинг мавсумлар оралиғидаги жадвали қандай кўриниш олишини билиш мақсадида бош мураббий Равшан Акмаловичга мурожаат қилдик:
- Таркибимиздан бир неча футболчи олимпия терма жамоаси сафида Гуанчжоудаги Осиё ўйинларида иштирок этади. Қолганларга эса ҳордиқ чиқариш имкониятини берамиз. Уч ҳафтадан кейин барча ўйинчилар индивидуал машқларни бажаришга киришади. Ҳар бир футболчига бажариши учун алоҳида дастур тайёрлаб берилади.
14 декабрь куни ўйинчилар тиббик кўрикдан ўтишади. Шундан кейин биринчи йиғинимиз бошланади. Машғулотлар Тошкент ва Қибрайда ўтказилади.
Янги йил олдидан қисқа таътил эълон қилинади. 3 январда эса "Пахтакор" Дубайга учиб кетади. Амирликларда икки ҳафта шуғулланилади. Унда миллий терма жамоа сафида Осиё Кубогида иштирок этадиган футболчилар қатнашишмайди. Кейинги йиғин эса Туркияда ташкил этилади. У ерда бир неча кучли клубларга қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Йиғинда барча асосий ўйинчилар қатнашади.
Албатта, режамизга Чемпионлар лигаси қуръаси якунларига кўра, ўзгаришлар киритилиши мумкин.
manba: pakhtakor.uz
506